Bosh sahifa Jamiyat Навоий шаҳрида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси бўлиб ўтди

Навоий шаҳрида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси бўлиб ўтди

0

Навоий шаҳридаги “Маърифат” боғида китоб сайли  бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда “Адолат” нашриёти томонидан чоп этилган энг сўнгги ҳуқуқий адабиётлар, яъни кодекслар, китоб шаклидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, детектив жанридаги турли китоблари савдо расталарида ўз китобсеварларини топди. Ҳуқуқий адабиётлар сайлида китобларни  арзон  нархларда харид қилиш имкони ҳам яратилди.

Тадбирда Навоий шаҳар Давлат хизматлари маркази мутахассислари иштирок этиб, марказ фаолиятини аҳолига яқиндан таништириш мақсадида иштирокчиларга  12 турдаги  100 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.

photo_2019-05-03_10-47-47

Ходимлар томонидан сайлда иштирок этган ногиронлар жамияти аъзоларига бадиий адабиётлар хадя этилди. Китоб сайлининг маданий -маърифий дастурида бадиий ижодий жамоаларнинг концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Ғиёсиддин НУРИДДИНОВ, Навоий шаҳар ДХМ мутахассиси.