Bosh sahifa Mualliflardan Навоий шаҳрида электр тармоғига ноқонуний уланган фуқаро энг кам ойлик иш ҳақининг...

Навоий шаҳрида электр тармоғига ноқонуний уланган фуқаро энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жаримага тортилди

0

Навоий шаҳрида яшовчи О.Л. исмли шахс бир йилда икки маротаба Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди. Сабаби у фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни амалга оширишни унчалик “хушламаган” эди.

2018 йилнинг декабрь ойида қарздорлиги сабабли тармоқдан узилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилганлигига қарамай, белгиланган тартибда қайта улов учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жаримани тўламасдан, 2019 йилнинг февраль ойида яна электр энергияси тармоғига тўғридан-тўғри уланиб фойдаланиши натижасида таъминотчи корхона манфаатларига моддий зарар етказган. Бу қилмиши унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдордаги жарима қўлланилишига сабаб бўлди.

МИБ Навоий шаҳар бўлими.