Bosh sahifa Yangiliklar Навоий шаҳрида “Маърифат боғи” ташкил этилди

Навоий шаҳрида “Маърифат боғи” ташкил этилди

0

Навоий шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг ташаббуси ҳамда бир қатор корхоналарнинг ҳомийлиги асосида қарийб бир гектарлик майдонда “Маърифат боғи” ташкил этилди.

2 миллиард сўм маблағ эвазига қурилган мазкур маънавият хиёбонидан рангли фаввора, китоб монументи ҳамда ёзги амфитеатр ўрин олган. Шунингдек, йўлаклар бўйлаб махсус ўриндиқ ва айвонлар тикланиб, бу ерга ташриф буюрувчиларга бир қатор қулайликлар яратилди.

+++

Объектнинг фойдаланишга топширилиш маросимида давлат ва жамаот ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этиб, уюштирилган концерт дастури барчага завқ улашди.

– 3,5 метрлик китоб монументи “Тафаккур” ёшлар тарғибот маркази лойиҳаси билан барпо этилди, – дейди марказ раҳбари Ж.Шуҳратов. – Келгусида яна битта худди шундай объект қуришни режалаштираяпмиз. Маънавият тарғиботида муҳим бўлган бу каби чора-тадбирларимизга ёшларимизнинг бефарқ эмаслиги, кўзланган самарага эришимизни таъминлайди.