Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда янги олий таълим муассасалари ташкил этилмоқда

Навоийда янги олий таълим муассасалари ташкил этилмоқда

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган Медиа-режага асосан, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси маъмурияти ҳамкорлигида ўтказилган брифингда Муҳамад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиали ташкил этиш ишлари бошлаб юборилганлиги маълум қилинди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари келгуси йилларда воҳамизда 4-5 та янги олийгоҳ фаолият юритиши ҳам таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чора-тадбирлар Президентимизнинг жорий йил 15 май куни қабул қилган “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан амалга оширилмоқда.