Bosh sahifa Yangiliklar Навоий шаҳрида янги супермаркет иш бошлади

Навоий шаҳрида янги супермаркет иш бошлади

0

Янги йил арафасида Навоий шаҳридаги “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Навоий стар” янги супермаркети хизмат кўрсатишни бошлади.

Лойиҳа қиймати қарийб 1 миллиард сўмдан зиёд бўлган уч қаватли объектнинг қурилиши ўтган йили бошланган эди. Мажмуа фойдаланишга топширилиши билан 12 та қўшимча иш ўрни яратилди.

Замонавий бинонинг биринчи қаватида қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех фаолият бошласа, иккинчи қаватида ёшлар қаҳвахонаси очилади. Учинчи қаватида маъмурий идора жойлашади. Натижада яна 8 та янги иш ўрни яратилади.

Таъкидлаш керакки кейинги йилларда Навоий шаҳрида барпо этилаётган супермаркетлар ҳудуд тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бундай савдо мажмуалари қулайлиги, шинамлиги билан аҳолини жалб этаяпти.