Bosh sahifa Yangiliklar Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда Соҳибқирон хотирасига бағишлаб монумент барпо этилди

Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда Соҳибқирон хотирасига бағишлаб монумент барпо этилди

0

Бугун, 9 апрель куни Навоий ҳарбий прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги ҳарбий қисм ҳудудида ўрнатилган ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилиб, бобокалонимиз  пойига гулчамбарлар қўйилди.

photo_2019-04-09_16-43-19

Тадбирда Навоий ҳарбий прокуратураси прокурор-тергов ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва ветеран фаҳрийлар иштирок этишди.

Унда сўзга чиққанлар Соҳибқирон ва темурийлар даврига оид тарихий маълумотларни иштирокчилар эътиборига ҳавола этишди.

С.СОБИРОВНавоий ҳарбий прокуратураси.