Bosh sahifa Mualliflardan Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан…

Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан…

0

Навоий шаҳар 4-сектор ташаббуси билан “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ўзбекистон” кинотеатрида 26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этган тадбирда Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари У.Муродуллаев, шаҳар ДСИ бошлиғи Ҳ.Нурматов сўзга чиқиб, гиёҳвандлик бугунги кунда инсониятнинг глобал муаммоси, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш борасидаги ҳукуматлараро қўшма тадбирларнинг ташкил этилишига қарамай ҳамон гиёҳванд моддалар контрабандаси давом этаётгани таъкидланди. Тадбир давомида аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида бундай иллатларга қарши курашишга қаратилган махсус видеолавҳа намойиш этилди.

Шунингдек, “Nur-Has” спорт клуби ёшларининг “Биз – жиноятчиликка қаршимиз” шиори остида чиқишлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан савдо дўконини тунаган шартли “ўғри”ни тутиш ҳамда қинология хизмати тажрибали итлари ёрдамида турли машқлар, гиёҳванд моддани автомобил ёки товарлар орасига яшириб, чегарадан олиб ўтишга уринганларни аниқлаш операцияси муваффақиятли намойиш этилди.