Bosh sahifa Jamiyat Навоий шаҳридаги марказий савдо нуқталарида ялпи паспортлаштириш ишлари давом этмоқда

Навоий шаҳридаги марказий савдо нуқталарида ялпи паспортлаштириш ишлари давом этмоқда

0

Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида ялпи паспортлаштириш тадбирлари ўтказилиб, унинг сифатли, тез, холис бажарилишини таъминлаш мақсадида 91 нафар давлат солиқ хизмати органи ходими жалб этилди. Натижада, жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар жами 14 241 та солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ўрганилди ва 10 627 та камчиликлар аниқланган ҳолда 781,1 миллион сўм солиқ ҳисобланди. Ушбу камчиликлардан 8 498 таси бартараф этилиб, 671 миллион сўм солиқлар ундирилиши таъминланди.

Навоий шаҳрида ҳам Давлат солиқ инспекцияси томонидан фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолият юритиши ва солиқ имтиёзларидан кенг фойдаланиши учун тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

4

– Навоий шаҳридаги “Саховат” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Марказий деҳқон бозорида паспортлаштириш ва хронометраж тадбирлари ўтказилиб, аниқланган 60 дан ортиқ қонунга хилоф ҳолатлар бўйича расмий огоҳлантиришлар берилди, – дейди Навоий шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ҳусниддин Нурматов. – Шунингдек, Навоий савдо комлекси ва буюм бозорида ёлланма ишчиларни жалб қилиш ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича фаолият турини юритиш билан боғлиқ 40 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Айниқса, Навоий савдо комплексида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида гувоҳномада белгиланган фаолият тури билан шуғулланмай келаётган тадбиркорлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиши ва қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари натижасида бюджетга қўшимча 12 миллион сўмдан ортиқ маблағ туширилди.

Шунингдек, “Дархон” савдо мажмуасида якка тартибда ёлланма ишчи жалб қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётган субъектларга юридик фирма ташкил этишнинг афзалликлари хусусида тарғибот ишлари самарасида тадбиркорларнинг даромадлари миқдори ортиб, бюджет тушумлари янада барқарорлашди.

 Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси  катта инспектори Нурбек САФАРОВ