Bosh sahifa Yangiliklar Навоий ССМ давлат корхонасига хориждан 158 миллион сўмлик ускуналар келтирилди

Навоий ССМ давлат корхонасига хориждан 158 миллион сўмлик ускуналар келтирилди

0

Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасига Америка қўшма штатларидан умумий нархи 112 миллион сўмни ташкил этган “Gammex 1425B Doppler 403 ™Flow Phantom0.5” русумли акустик ўлчамларни намунавий ўлчаш воситалари ҳамда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган қиймати 46 миллион сўм бўлган “Деатест-4” русумли функционал генератори олиб келинди.

wb11

Ушбу қурилмалар орқали тиббиёт корхоналарида мавжуд ултратовушли ва рентген нурланиши билан диагностика қилиш ускуналари, тиббий-лазерли терапевтик аппаратлар, дифибрилляторлар ва юқори частотали электро-хирургик мосламаларнинг метрологик текшируви ҳамда уларни назорат қилиш имконияти яратилди.