Bosh sahifa Yangiliklar Навоий ва Зарафшон шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди

Навоий ва Зарафшон шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди

0

Кеча халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Шу кунга қадар Навоий шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Ҳалилов Умарбек Яхшимуродович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси раҳбарлиги тайинланганлиги муносабати билан унинг ўрнига 2013 йил август ойидан буён Зарафшон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Базаров Муҳиддин Муртазаевич Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидаги масалага кўра 2017 йил март ойидан буён Навоий шаҳар ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ражабов Анвар Раззоқович Зарафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.