Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳайъат йиғилишида нималар ҳақида гапирилди?

Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳайъат йиғилишида нималар ҳақида гапирилди?

0

31 июль куни Навоий вилоят адлия бошқармасида вилоят адлия органлари томонидан  йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи Ш.Баҳронов адлия органлари “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айланиши лозимлигини, шунингдек, адлия органлари фаолиятига, устувор равишда, танқидий таҳлил ва ҳуқуқий муаммоларни, аввало, бевосита жойларда ишларни самарали ташкил этиш йўли билан ҳал этишга асосланган, сифат жиҳатидан янги механизмлар жорий этиш кераклигини таъкидлади.

Шунингдек йиғилишда адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар белгиланган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилганлиги, хусусан, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича  қонунчилигимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 177 та таклифлар киритилганлигини ҳамда 1 та қонун ҳужжатининг лойиҳалари ишлаб чиқилганлигини, ўрганишларда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича ташкилотлар 314 та тақдимнома, 148 та маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилиб, тақдимномаларга асосан 275 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 102 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди. Судларга киритилган 8 млрд сўмга яқин даъво аризалари қаноатлантирилганлиги айтилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 901 таси ҳал этилган, 424 таси қаноатлантирилган, 224 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

Шунингдек, адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий  йилнинг 6 ойи давомида жами 7600 та жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шундан 647 таси ОАВ орқали (89 та телевидение, 129 та радио, 138 та газета ва журналларда ва 291 та веб сайтлар ва бошқа электрон ахборот воситаларида) 6487 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилганлиги айтилди.

Шуниндек, йиғилишда амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда соҳа фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, муаммоли масалалар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам сўз бориб, қонун устуворлигини таъминлашни амалга ошириш ҳар бир адлия органининг энг асосий вазифаси бўлиши лозимли таъкидланди. Ўзига юклатилган вазифани лозим даражада бажармаган уч нафар ходимга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Йиғилиш якунида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белигилаб олинди.