Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳисоботи: вилоятда иш берувчилар ўз ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини...

Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳисоботи: вилоятда иш берувчилар ўз ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ таъминламаяпти

0

Жорий йилнинг ўтган даврида Навоий вилоят адлия бошқармасига фуқаролардан жами 740 дан ортиқ, шунингдек бошқарма раҳбариятининг сайёр ҳамда шахсий қабуллари давомида 500 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу шикоят ва аризалар тўлиқ қондирилиб, уларнинг бир қисмига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, айрим муаммоли вазиятлар ўрганилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилган.

Мурожаатлар мазмуни шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларни қийнаётган асосий масалалар меҳнат муносабатлари, пенсия соҳаси, энергия реурслари таъминоти, кредит олиш ва бошқа муаммолар билан боғлиқ.

Хусусан, Навоий шаҳар адлия бўлими томонидан “Электрокимё” заводи тасарруфидаги “Элкимё-Сувтаъминот” ташкилоти бир гуруҳ ходимларининг 2018 йил декабрь, 2019 йилнинг январь, февраль ойлари учун ҳисобланган, лекин тўланмай қолинган ойлик иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди. Ўрганишлар натижасида, 37 нафар ходим манфаати юзасидан Кармана туманлараро судига даъво ариза киритилиб, ушбу ходимларнинг умумий 119.792.000 сўм пул маблағлари ундириб берилди.

Ёки Нурота тумани тиббиёт бирлашмасининг 65 нафар собиқ ва ишлаётган ишчи ҳодимларига улар тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми,   1-бандига мувофиқ бекор қилинганлиги муносабати билан тўлаб берилмаган (Меҳнат кодексининг 109-моддаси) ишдан бўшатиш нафақалари ҳамда икки ой учун моддий ёрдам пуллари суд тартибида ундириб берилишига эришилди. Бундан ташқари, турли ташкилотларда ишловчи 50 нафарга яқин вилоятдошларимиз билан боғлиқ худди шундай масалалар ҳам ижобий ҳал этиб берилган.

Банклардан кредит олишда ҳам баъзан сансоларлик ҳолатлари мавжуд. Бошқармага келиб тушган ўнлаб мурожаатлар шу каби ҳолатлар билан боғлиқ. Жуладан, Хатирчи туман “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредит олишда қийналаётганлигини айтган. Туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви билан фуқарога тўрт бош чорва моллари олиб берилиши таъминланди.

Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙда яшовчи яна бир фуқаро ҳам мазкур дастур бўйича тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида “Микрокредитбанк” туман филиали томонидан 29 000 000 сўм кредит пул маблағи берилмаётганлигидан норози бўлиб кредит олиб берилишида амалий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат туман адлия бўлими томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

Баъзан, газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолилардан маблағлар нотўғри ундирилаётгани ҳам ойдинлашаяпти. Конимех тумани  Янгиғазғон овул фуқаролар йиғинида яшовчи жами 43 нафар фуқаролар бошқармага айни шу масала билан мурожаат қилишган.

Аризада фуқаролар 2016 йил сентябрь ойида “Янгиғазғон” ОФЙ аҳолисига Конимех газ таъминоти участкаси томонидан табиий газ етказиб бериш тўхтатилганлигини маълум қилиб, ўша даврда табиий газ учун олдиндан амалга оширилган тўлов пулларини бугунги кунга қадар газ етказиб бериш идораси томонидан қайтарилмасдан келинаётганини билдиришган. Ҳолатни атрофлича ўрганиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ Навоий вилояти бўйича газ таъминоти худудий филиалига хат билан мурожаат қилиниб, ортиқча ушлаб қолинган пул маблағлари бўйича маълумотнома олинади ва бу маблағлар жами  19,1 млн. сўмни ташкил қилишлиги аниқланди. Ушбу ортиқча ушлаб қолинган пул маблағларини тўлаб беришлик бўйича “Ўзтрансгаз” АЖ Навоий вилояти бўйича газ таъминоти худудий филиалига тақдимнома киритилгач 43 нафар фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб даъво аризалар киритилди ва адлия бўлимининг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиб берилди. Бундан ташкари,  мазкур ОФЙда яшовчи 35 нафар фуқарога ҳам газ идорасидан 10,7 млн. сўмлик пул маблағлари ундириб  берилиши таъминланди.

Бошқарма томонидан фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар жадал давом эттирилмоқда.