Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Навбаҳорда сайёр қабул ўтказди

Навоий вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Навбаҳорда сайёр қабул ўтказди

0

Навбаҳор тумани Ғужбоғтепа қишлоғи аҳолисини кўп йиллар бери ичимлик суви билан боғлиқ муаммо қийнаб келмоқда. “Пахтакор” МФЙ ҳудудида эса мактабгача таълим муассасаси йўқлиги ва электр энергияси кучланишининг пастлигидан аҳоли азият чекиб келади.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров иштирокида мазкур туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг шу ва бошқа муаммолари ечимига эътибор қаратилди.

Туман “Халқ қабулхонаси”, Бош вазир қабулхонаси бошлиқлари, вилоят ташкилотлари мутасаддилари ва тумандаги давлат органлари раҳбарлари иштирок этган учрашувда 132 нафар фуқаро қатнашиб, ҳар бир кўтарилган муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратди.

Навбаҳор туманида ҳам аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳар бир хонадоннинг даромад манбаини ошириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 39 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик, янгиланишлар хусусан, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари асосида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилаётгани навбаҳорликлар кўнглига кўтаринкилик улашмоқда.

Халқ билан мулоқотда 22 нафар аҳоли томонидан кўтарилган 30 та масаланинг 2 таси жойида ҳал этилди. 3 та муаммо юзасидан ҳуқуқий тушунча берилди. 25 та масала қатъий назоратга олиниб, уларнинг аксарияти август ойи давомида ечимини топиши белгиланди.

Учрашувда электр энергияси, ичимлик суви, йўл,  табиий газ,  транспорт хизмати билан боғлиқ муаммолар ўртага ташланиб, вилоят ҳамда туман мутасаддилари иштирокида муҳокама этилган ҳолда айрим масалалар жойида ҳал этилди.

Масалан, тумандаги 36-умумтаълим мактабида электр токи кучланишининг пастлиги мактаб ўқувчиларининг сифатли таълим олишига салбий таъсир кўрсатиши, айниқса, ёғингарчилик мавсумида электр тармоғидаги узулишлар ота-оналарнинг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Вилоят тўртинчи сектор раҳбари А.Бозоров мактабга тортилган электр линияси учун қўшимча трансформатор ўрнатиш бўйича вилоят электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларига топшириқ бериб, мазкур масалани якунига етказишни жиддий назоратга олди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида аҳоли ўз маҳаллаларидаги ички йўлларнинг аҳволидан шикоят қилиб, қиш ва баҳор мавсумида мазкур йўллардан қатновда қийналаётганини маълум қилди. Туман ҳокимининг ўринбосари бу масала ижроси назоратини ўз зиммасига олиб, 15 кун муддатда йўлни тартибга келтиришга халқни ишонтирди.

Қабул давомида иштирокчиларга 100 дона китоб тарқатилиб, 10 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмаси берилди.

Икки нафар имконияти чекланган фуқарога ногиронлик аравачалари берилди.

 Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.