Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А. Бозоров Учқудуқда сайёр...

Навоий вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А. Бозоров Учқудуқда сайёр қабул ўтказди

0

Учқудуқ туман ҳокимлиги ҳамда ҳудуддаги бир қатор мутасадди корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамкорлигида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ташкил этилиб,  фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.

Сайёр қабулда  200 нафарга яқин фуқаро иштирок этган бўлса, мурожаатчилар асосан ишга жойлашиш, кредит олиш, уй-жой, уяли алоқа хизмати, ногиронликни белгилаш, пенсия ва нафақа таъминоти каби масалаларни ўртага ташлашди. Ҳар бир мурожаат шу ернинг ўзида муҳокама қилиниб, уларга ечим топилди.