Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоят ДСБ бошлиғи сайёр қабул жараёнида аҳолига китоб улашди

Навоий вилоят ДСБ бошлиғи сайёр қабул жараёнида аҳолига китоб улашди

0

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Бозоров Учқудуқ тумани “Қулқудуқ” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Дарҳақиқат, 4-сектор томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида вилоят бўйлаб 14 марта сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда 1496 нафар фуқаро иштирок этган. Учрашувлар давомида аҳоли томонидан 275 та масала кўтарилиб, 76 мурожаат жойида ҳал этилган. Кўтарилган муаммоларнинг 48 тасига асосли тушунтиришлар берилиб, 151 та масала назоратга олинган.

Хусусан, Учқудуқ тумани “Қулқудуқ” овул фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш, ичимлик суви, йилқичиликни ривожлантириш учун кредит ажратиш, овулда маданият уйи қуриш каби масалалар вилоят ҳамда шаҳар ташкилотлари мутасаддилари, маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Овулдаги Хўжабек Саидназаров неварасининг туғилганлик гувоҳномаси хато ёзилгани, шуни тўғирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур масалани ижобий ҳал этишни туман адлия бўлими зиммасига юклатилди.

Шунингдек, Мамай Кулбасов ҳам йилқичилик фаолиятини бошлаш учун кредит сўраб мурожаат қилди. Мазкур масала ТИФ Миллий банкнинг туман филиали назоратига олиниб, қисқа муддатда ечим топиладиган бўлди.

Сайёр қабул давомида “Қулқудуқ” овул фуқаролар йиғини ҳамда овулдаги 1-умумтаълим мактаби кутубхоналари учун 200 дона китоблар берилди.