Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоят ДСБ: савдо қоидабузарликлари энг кўп Қизилтепа тумани ва Навоий шаҳрида...

Навоий вилоят ДСБ: савдо қоидабузарликлари энг кўп Қизилтепа тумани ва Навоий шаҳрида қайд этилмоқда

0

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан жорий йил бошидан буён  савдо талаблари ҳамда тартиб қоидалари, тўлов интизомига риоя этиш ҳолатларини ўрганиш юзасидан юзасидан 75 марта профилактик тадбир ўтказилди. Хўжалик юритувчи субъектлар 8 та асосий фаолият тури кесимида ўрганилди. Натижада 57 ҳолатда тегишли ҳужжатсиз савдо қилаётганлар аниқланиб, улардан қонуний тартибда 81 млн. сўмликдан зиёд  товарлар вақтинча савдодан олиб қўйилди. Мавжуд савдо қоидабузарликлари ҳолати Қизилтепа тумани (19 та), Навоий шаҳри (14 та)да юқорилиги профилактик тадбирларни мазкур ҳудудларга қаратиш лозимлигини талаб қилади. Бундан ташқари, Қизилтепа туманида 1 та, Зарафшон шаҳрида 1 та яширин цех хуфёна фаолият олиб бораётгани фуқароларнинг нафсга тобеликлари нишонасидир. Тадбирлар  мобайнида умумий ҳисобда 98 млн.сўмлик маҳсулотлар савдодан вақтинчалик олиб қўйилган.

Жаҳонгир УМИРЗОҚОВ,  ДСБ ходими.