Bosh sahifa Yangiliklar Навоий вилоят ИИБ бола сотмоқчи бўлган, эрини пичоқлаган аёллар ҳақида хабар...

Навоий вилоят ИИБ бола сотмоқчи бўлган, эрини пичоқлаган аёллар ҳақида хабар бермоқда

0

Навоий вилоят ИИБ Матбуот хизмати аёллар томонидан 16 ҳамда 17 февраль кунлари содир этилган жиноятлар ҳақида хабар бермоқда.

17 февраль куни соат 18:00 ларда, Навоий вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида самарқандлик икки нафар аёл ўзаро жиноий тил бириктириб, Навоий шаҳар А.Темур кўчаси 2-сонли давлат нотариусини олдида 12 февралда туғилган чақалоқни 400 АҚШ долларига сотаётганда қўлга олинди.

Жиноят содир этганлар Самарқанд шаҳридаги кафеларнинг бирида ишлашган. Чақалоқ эса учинчи бир шахсга тегишли бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, 16 февраль куни Навбаҳор тумани “Совунгар” МФЙда яшовчи аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, унинг биқинига пичоқ суққан. Маълум бўлишича жанжал арзимаган сабаб билан келиб чиққан. Хотин эса эрини ошхона пичоғи билан қўрқитишга уринган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши олиб борилмоқда.