Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоят ЙҲХБ 2018 йилда вилоят ҳудудидаги автоҳалокатлар 20 фоизга ошганлигини маълум...

Навоий вилоят ЙҲХБ 2018 йилда вилоят ҳудудидаги автоҳалокатлар 20 фоизга ошганлигини маълум қилди

0

Навоий вилоят ЙҲХБнинг маълум қилишича 2018 йил давомида вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида 200 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалари юзага келган бўлиб, уларнинг оқибатида 180 нафардан зиёд киши жароҳат олган бўлса, ҳалок бўлганлар қарийб 70 нафар кишини ташкил этади. Бу 2017 йилга қараганда мазкур кўрсаткичлар ўртача 20 фоизга ошганлигини кўрсатмоқда.

— Таҳлилиллар шуни кўрсатмоқдаки мазкур ҳодисаларнинг 76 таси таранспорт воситаси тезлигини белгиланганидан ошириб бошқариш, 16 тасида оралиқ масофани сақламасилк, яна шунчаси қарама қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиш, 12 таси йўналишни кескин ўзгартириш, 11 таси транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариш, яна шунчаси имтиёзга эга транспорт воситасини ўтказиб юбормаслик ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ, – дейди бошқарма ходими Э. Аширов. –  Ходимларимиз томонидан бу каби ҳолатларни юзага келтираётган қўпол қоидабузарликларнинг олдини олишга эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 155 мингта ҳолатда қоидани бузган ҳайдовчилар жаримага тортилган.  Уларнинг 83 мингдан ортиғи эса қўпол қоидабузарликлардир. Хусусан, 2300 та ҳолат транспорт воситасини спиртли ичимлик ичиб ҳайдаш, 34 мингдан ортиғи тезликни оширишга таълуқли.

Таъкидлаш керак, ЙТҲнинг асосий қисми, яъни 41 фоизи пиёдаларни уриб юбориш ҳолатларини такшил этиб, мазкур ҳалокатларнинг деярли барчаси куннинг қоронғу вақтларида содир этилган.  Шуни инобатга олиб, бошқарма томонидан вилоят ҳудудидан ўтувчи “М-37” автомобиль йўлининг 12 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида тунги вақтларда “Автоном” ёритиш мосламалари, 15 дона тунги вақтда ёнувчи ҳамда 535 дона нур қайтарувчи мосламалар жойлаштирилди.