Bosh sahifa Mualliflardan Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъули пора олганликда айбланмоқда

Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъули пора олганликда айбланмоқда

0

Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментининг Навоий вилояти бошқармаси ва Конимех туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро А.А.нинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг ихтисослаштирилган автотранспорт корхонаси бош муҳандиси Ф.Б (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, уни вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг тез ёрдам бўлимига ҳайдовчилик вазифасига ишга жойлаштириш эвазига 600 АҚШ долларини талаб қилиб, Кармана туманидаги АТ “Халқ банки” Навоий вилоят филиали биноси олдида А.А.дан кимёвий ишлов берилган 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг ихтисослаштирилган автотранспорт корхонаси бош муҳандиси Ф.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Ж.АБДУКАРИМОВ, Департаментнинг Кармана туман бўлими бошлиғи