Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси фуқароларни оилавий мeҳмон уйлари ташкил...

Навоий вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси фуқароларни оилавий мeҳмон уйлари ташкил этиш жалб этмоқда

0

Давлатимиз раҳбарининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Навоий вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Навбаҳор туманидаги Қалқонота, Мирзо Улуғбек, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинларида, шунингдек Нурота туманининг Саид ота, Шаҳристон, Турко, А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда Сентоб қишлоғида 80 га яқин хонадон вакиллари билан оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тарғибот-ташвиқот учрашувлари ташкил этилди.

Соҳанинг бу борадаги зарур масалалари муҳокама этилиб, тарғибот натижасида маҳаллий аҳоли билан ҳамкорликда яқин кунларда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш режалаштирилди.

Ҳозирги кунда Навоий вилоятида оилавий меҳмон уйлари сони 21 тани ташкил этган бўлиб, тарғибот-ташвиқот ишларидан сўнг бу кўрсатгични  2 баробарга кўпайтириш кўзда тутилган.

Бунинг натижасида иш билан бандликни таъминлаш ва ҳудудда тадбиркорлик субъектларини сезиларли даражада кўпайтириш деганидир. Ундан ташқари ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга сифатли хизмат даражасини оширишга имкон беради.

Кенг жамоатчилик ўртасида олиб борилаётган оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш борасидаги тарғибот ишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Д.ХЎЖАЕВ, Навоий вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.