Bosh sahifa Jamiyat НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ СОҲАСИДА 7 ТА ЙИРИК ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ СОҲАСИДА 7 ТА ЙИРИК ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

0

Маълумки, кен ва равон йўллар – жадал юксалиш ҳамда фаровонликни ўзида акс этади. Боиси, умумфойдаланувдаги замонавий талабларга мос  йўл ва кўчалар жойларда ҳаёт сифатини юксалтиради. Вилоятимизда ҳам жами 9 минг 444,9 километр узунликдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 4 минг километрдан зиёдни, қолгани ички йўлларни ташкил этади.

IMG_20200805_110758_961 IMG_20200805_110756_6202020-2022 йилларда 7 та объектда реконструкция қилиш ишлари белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ўзида мазкур лойиҳалар ижроси учун 29 миллиард сўм сарфланади. Бир қатор йирик лойиҳалар юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида тендер ўтказилиб, июнь ойида белгиланган ишлар жадал бошлаб юборилди. Хусусан, Навоий йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўл қурилишида замонавий талаблар асосида 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятдаги 4Р57 “Қизилқум ҳалқа” автомобиль йўлини 0-8 километр қисмларида ҳамда 4Р230 «АЗ79 автомобиль йўлининг 10 километри ва шу йўлга туташ Бешработ-“Навои-Нурота” автомобиль йўлининг 0-6 километр қисмларини, шунингдек Хатирчи туманидан ўтувчи давлат аҳамиятдаги 4Р48 “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг 127-133 километрларида реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу йўлларнинг кенглиги илгари 6-9 метрни ташкил этган бўлса, янги йўлларнинг эни – асфальт қопламанинг ўзи 19,1 метрни, сув қочириш лотоклари ҳамда пиёдалар йўлаги билан бирга 25 метрни ташкил этади. Қолаверса йўллар ўртасида қуёш энергиясида ишловчи тунги ёритгичлар ҳам ўрнатилади.

IMG_20200805_110749_338— Илгари йўлларимизда оғир юк машиналари кўп қатнамаган, — дейди корхона бош муҳандиси Умид Мирзаев. – Шу боис йўлларда бир ўққа тушадиган юк 9 тоннани ташкил этган. Бироқ, мазкур ҳолат бугунги кун талабига жавоб бермайди. Эндиликда янги қураётган йўлларимизда бу рақам 13 тоннани ташкил этади. Мазкур омил ушбу йўллардан узоқ муддат таъмирсиз фойдаланиш имконини беради.
Бундан ташқари, Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан давлат аҳамиятдаги 4Р56 “Оқтош-Янгирабод-Лангар-Чуя” автомобиль йўлининг 11-16 километр қисмида реконструкция қилиш, объект ҳудудида жойлашган кўприкни кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Навоий кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан эса 4Р55 “Метан-Қўшрабод-Нурота” автомобиль йўлининг 120-126 километр қисмида ҳамда 4Р63 “Когон-Қизилтепа-Тошрабод-Янгиқўрғон йўналиши” бўйича 52-69 километрда автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари бажариляпти.
Инвестиция, табиий офат оқибатларини бартараф этиш ҳамда инқирозга қарши кураш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган мазкур ишлар доирасида жорий йилнинг ўзида жами 73 километр умумий фойдаланишдаги йўл реконструкция қилинади.
— Маҳаллий ҳокимликлар балансида бўлган ва маҳаллий бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан шаҳар ва туман марказлари ҳамда қишлоқларда йил якунигача жами 58,2 километр ички йўлларни таъмирлаш ҳам кўзда тутилган, — дейди вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бош муҳандиси Алишер Ҳалимов. — Бу борада манзилли рўйхат шакллантирилиб, ҳозирда пудратчи корхоналар томонидан 30,7 километр жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Ишлар қизғин давом этмоқда. Шунингдек, тизимдаги йўл қурилиш корхоналар томонидан автотранспорт техникаларнинг кеча-ю кундуз ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўллар равонлигини ошириш мақсадида 250 километр умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди ҳамда 500 километрда йўл ётиқ чизиқлари чизилди, 1700 донадан ортиқ нур қайтарувчи янги йўл белгилари ўрнатилди.

IMG_20200805_110745_721 IMG_20200805_110741_076Бир сўз билан айтганда, карантин даврида санитария-гигиена талаблари асосида қизғин давом этаётган бунёдкорлик ишларида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда аҳоли учун давр талабига мос шарт-шароитлар яратиляпти. Бу борада эса минг-минглаб йўлсозларимиз фидойилик кўрсатмоқда.