Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоятида “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида аҳолига ажратилган кредитлар 60 миллиард...

Навоий вилоятида “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида аҳолига ажратилган кредитлар 60 миллиард сўмдан ошди

0

Ўтган ҳафта адлия вазирининг ўринбосари А.Ташкулов ҳамда АТБ “Турон банк” раиси Ч.Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов иштирокида Навоий шаҳар, Хатирчи, Навбаҳор, Кармана ҳамда Нурота туманларидаги 4 та секторда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш юзасидан аҳоли, жумладан кам таъминланган, ишсиз фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқотлар асосида сайёр қабуллар ўтказди.

photo_2019-05-04_21-44-25

Учрашувларда вилоятдаги тижорат банклари ва сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги шу соҳага масъул идора ва ташкилотларнинг ходимлари иштирок этди. Сайёр қабулларда жами 3200 га яқин аҳоли иштирок этди ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган 710 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушди.

photo_2019-05-11_22-25-39

Ўтказилган сайёр қабулларда ҳар бир сектор бўйича алоҳида баённома юритилиб, келиб тушган мурожаатлар ижроси 5 кундан 15 кунгача бўлган муддатга назоратга олиниб, ижросини таъминлаш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Алоҳида қайд этиш керакки, мазкур сайёр учрашувларда аҳоли томонидан кредит олишдаги муаммолар, бу борадаги бюрократик тўсиқлар, таъминотчилар маҳсулоти сифати етарли даражада эмаслиги юзасидан эътирозлар қабул қилинди. Ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

photo_2019-05-10_11-22-55

Хулоса ўрнида, Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жами 13 та тижорат банки жалб қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар 310 та маҳаллаларда жойлашган 12 656 та хонадонга бирма-бир айланиб чиқилди ва натижада 60 миллиард 151 миллион сўм кредит маблағлар ажратилишига эришилди.