Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоятида давлат тиббиёт муассасаларининг 26 фоизи таъмирталаб аҳволда

Навоий вилоятида давлат тиббиёт муассасаларининг 26 фоизи таъмирталаб аҳволда

0

13 февраль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 50-сессиясида вилоятда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Сессияда депутатлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Унда қайд этилишича, давлатимиз раҳбарининг бирламчи тиббий санитария, шошилинч ва тез тиббий ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга қаратилган қарорлари ижроси бўйича 2018 йил вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Инвестиция дастури доирасида 17 та объектда 49,7 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 17 та ҚВП ва ҚОПда, 17 та вилоят даволаш профилактика муассасаси ва туман-шаҳар тиббиёт бирлашмаларида жами 7  миллиард сўмдан ортиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида эса  12 та муассаса янгиланди.

Ўтган йили вилоятдаги давлат тиббиёт муассасаларига жами 665 минг АҚШ доллари миқдорида замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтирилган.

Сессияда шулар ҳақида сўз борар экан,  мавжуд муаммолар ҳам чуқур таҳлил этилди. Жумладан, вилоятда бирламчи тиббий- санитария хизмат кўрсатувчи муассасаларда “Электрон поликлиника” дастури тўлиқ амалга оширилмаган, онкологик касалликлар билан касалланиш Конимех, Томди ва Нурота туманларида анча юқори кўрсаткични ташкил этаяпти. Оналар ўлими ҳолати камайган бўлсада, гўдаклар ўлими Қизилтепа ва Зарафшон шаҳрида ошган. Мавжуд 148 та хусусий тиббиёт муассасасидан фақатгина 13 таси стационар хизмат кўрсатади, холос. Вилоят бўйича чет эл инвестицияси билан  муассаса ташкил этилмаган.

Депутатлар томонидан шу ва бошқа кўплаб масалаларга эътибор қаратилиб “Навоий вилоятида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича истиқболдаги вазифалар тўғрисида” қарор қабул қилинди ҳамда муамоларни бартараф этиш юзасидан 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.