Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Сирдарё ва Навоий вилоятларида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тартибда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилмоқда.
Ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юритилиши солиқ тўловчи учун ҳам солиқ хизмати органлари учун ҳам бир қанча қулайликлар яратилишига олиб келади.
Жумладан, солиқ тўловчи учун:
ортиқча харажатлар олди олинади;
солиқ тўловчи вақти тежалади;
бухгалтерия ҳисобининг юритиш осонлашади.
Солиқ хизмати органлари учун:
солиқларнинг йиғилувчанлиги ошади;
инсофсиз солиқ тўловчиларни аниқлаш имкони яратилади;
назоратни амалга оширириш имконияти кенгаяди ва бошқалар.
Навоий вилоятида жорий йил 20 май ҳолатига электрон ҳисобварақ-фактура юритаётган корхоналар 9136 тани ташкил этиб, фактуралар сони 34070 та. Жумладан электрон ҳисобварақ-фактуралар юритаётган юридик шахслар 8526 та, ЯТТлар 610 тани ташкил этади ёки фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 87,1 фоизи ЭҲФ юритмоқда.