Bosh sahifa Iqtisodiyot Навоий вилоятида етиштирилаётган иссиқхоначилик маҳсулотлари асосан Россияга экспорт қилинмоқда

Навоий вилоятида етиштирилаётган иссиқхоначилик маҳсулотлари асосан Россияга экспорт қилинмоқда

0

Маълумки, 2020 йил якунида  республикамиздан экспорт қилинаётган булғор қалампири ва помидор маҳсулотларига нисбатан вақтинчалик таъқиқ қўйилган эди. Шундан сўнг, ҳудудларда фитосанитар ҳолатни яхшилаш юзасидан қатор вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, республика марказий карантин лаборатоиясининг тегишли мутахассислари томонидан жойларда семнирлар ташкил этилди. Шундай илмий-амалий ўқув семинарларидан бири Навоий вилоятининг  карантин инспекторлари эътиборига ҳавола қилиниб, инспекторларининг карантин остидаги маҳсулотлардан намуналар олиш борасидаги билим, кўникма ҳамда малакалари яна бир бор мустаҳкамланди. 

Шундан сўнг вилоятимиздаги барча помидор, булғор қалампири етиштираётган иссиқхоналарда зудлик билан фитосанитар назорат тадбирлари кучайтирилган тартибда амалга оширилди. Касаллик ва зараркунандалар мавжудлигига гумонланган ўсимлик қисимларидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, марказий карантин лаборатоиясига юборилди. 

    Алоҳида таъкидлаш керак, маҳсулотлар экспорти таэқиқига сабаб бўлган помидор мевасининг жигарранг бурушиш касаллиги Навоий  вилоятида аниқланмади. Натижада Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияининг саъйи ҳаракатлари натижасида Фарғона вилоятидан 7 та, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан 34 та корхонадан Россияга булғор қалампири ва помидор маҳсулотлари  экспортига йўл очилди.

Шунга кўра, экспорт қилинаётган маҳсулотларга нисбатан қўшимча талаблар киритилди. Эндиликда экспорт қилиниётган маҳсулот фитосанитар сертификатида мажбурий қайдномалар бўлиб, унда ишлаб чиқарувчи корхона номи, манзили, маҳсулот маркировкаси, шунингдек марказий карантин лабораториясининг текширув ҳулосалари илова қилиниши шарт.

Вилоят Ўсимликлар карантин давлат инспекторлари томонидан шу каби янгиликлар ва қўшимча фитосанитар талаблар маҳсулот етиштирувчи ҳамда экспорт қилувчиларга етказилмоқда.

Муталлиб УБАЙДУЛЛАЕВ, Охунжон ОБЛОҚУЛОВ, Навоий вилоят Ўсимликлар  Карантини давлат инспекцияси инспекторлари.