Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоятида йил бошидан буён қарийб 500 та оилавий ажримлар қайд этилди:...

Навоий вилоятида йил бошидан буён қарийб 500 та оилавий ажримлар қайд этилди: асосий сабаб эр-хотин келишмовчилиги ва учинчи шахс аралашуви

0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Навоий вилоят бошқармасининг маълумотларига кўра вилоятда жорий йилнинг 6 ойи давомида 478 та ажримлар қайд  этилган. Ўтган йилга нисбатан ажримлар сони 45 тага камайган.

Оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида бошқарма ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 1743 та ажрашиш арафасида турган оилалар муҳокама қилиниб, шундан 1024 таси эр ва хотин келишмовчилиги, 317 таси учинчи шахс аралашуви, 47 таси бефарзандлик,  55 таси хиёнат, 49 таси моддий етишмовчилик, 153 таси ичкиликбозлик ва бошқа зарарли одатлар оқибатида, 21 таси ички ва ташқи миграция, 6 таси ўзи ва фарзандлари касаллиги, 4 таси уй-жой масаласи, 67 таси бошқа турли сабаблар туфайли оилавий муаммолар келиб чиққанлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича судларга ажрашиш учун ариза берган жами 879 та оилалар билан яраштириш чоралари кўрилиб, натижада 82 та оилалар яраштирилди. Бундан ташқари 1206 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилиб, 1909 нафар бола ярим етим бўлишдан сақлаб қолинди. Шунингдек, вилоят  бўйича 420 та қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар муаммолари таҳлил этилди, 104 та ночор оилага ёрдам кўрсатиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилиши натижасида 102 та оилаларни муаммолари ҳал этилди ва  ночорликдан олиб чиқилишига эришилди.