Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоятида МИБ томонидан қарздор истеъмолчиларга 60 мингта мажбурий талабномалар берилди

Навоий вилоятида МИБ томонидан қарздор истеъмолчиларга 60 мингта мажбурий талабномалар берилди

0

Навоий вилоят мажбурий ижро бюроси органлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида энергия ресурслари, сув ва маиший чиқинди бўйича қарздорларга 60,5 мингта  мажбурий талабномалар берилиб, қарздор юридик шахсларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига 10 мингдан ортиқ инкассо топшириқномалари қўйилди, 336 та талабнома-даъво ишлари юритилиб, жамоат таъсир чораларини қўллаш ҳақида 235 та тақдимномалар киритилди.

Ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширмаган 992 та истеъмолчи тармоқдан узилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида энергия ресурслари, сув ва маиший чиқиндидан жами 270,3 миллиард сўм ундирилиб, ундирув ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўпайди.

Бу даврда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 1887 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 436 та чиқишлар қилинди.

Жами 713 та маъмурий ва жиноий ҳолатлар фош этилиб, айбдорларнинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.

Шунингдек, ижро ҳужжатларининг қонунда белгиланган муддатларда ҳал этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилиб, иш юритувга келиб тушган
40,356 та ижро ҳужжатлари “МИБ портал” электрон тизимига киритилди.

Жами 68 та мол-мулклар реализация қилиш учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига жойлаштирилди.

Натижада ижро соҳасида 125,6 миллиард сўм, шу жумладан солиқ қарздорлиги юзасидан  60,4 миллиард сўм, яъни ўтган даврга нисбатан 23 фоизга кўп маблағ ундирилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг 2048 та мурожаати кўриб чиқилиб, 1048 таси (51 фоиз) қаноатлантирилди.

Коммунал соҳада тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

 Мажбурий ижро бюро Навоий вилоят бошқармаси