Bosh sahifa Mualliflardan Навоий вилоятида қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш бўйича давлат хизматлари марказлари орқали 400...

Навоий вилоятида қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш бўйича давлат хизматлари марказлари орқали 400 дан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди

0

Тадбиркор Санжар Наимов парранда етиштириб, ички бозорни товуқ гўшти билан таъминламоқда. Яқинда ишбилармон балиқ етиштириш ҳамда иссиқхона очиш учун қурилиш қилишга рухсат олиш мақсадида Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказига ариза берган эди. Мутахассисларимиз кўчмас мулк объектида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномани топшириб, мурожаатчига сайёр хизмат кўрсатдилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугун юртдаги ислоҳотлар туфайли тадбиркорнинг ҳам кўнгли тўқ. Ҳужжатларни рамийлаштириб, бизнеси бошида туриб, уни ташкил этса бўлгани.

Қайд этиш жоиз, Навоий вилоятида жорий йил давомида қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш бўйича давлат хизматлари марказлари орқали 400 дан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилган. Янги объектларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби фаолиятлар йўлга қўйилиб, шу асосда юзлаб янги иш ўринлари яратилмоқда.

Баҳодир ЖЎРАҚУЛОВ, Навоий шаҳар ДХМ етакчи мутахассиси.