Bosh sahifa Jamiyat Навоий вилоятида юзага келаётган автоҳалокатларнинг ҳар учинчисида ўлим ҳолати қайд этилмоқда

Навоий вилоятида юзага келаётган автоҳалокатларнинг ҳар учинчисида ўлим ҳолати қайд этилмоқда

0

Жорий йилнинг ўтган даврида Навоий вилояти ҳудудида 205 та ЙТҲ юзага келган бўлиб, уларнинг оқибатида 179 киши жароҳат олган бўлса, ҳалок бўлганлар 67 нафар кишини ташкил этади. Бу  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мазкур кўрсаткичлар ўртача 20 фоизга ошганлигини кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида 155 мингта ҳолатда қоидани бузган ҳайдовчилар жаримага тортилган. 83 мингдан ортиқ ҳолат қўпол қоидабузарликлардир. Хусусан, 2300 та ҳолат транспорт воситасини спиртли ичимлик ичиб ҳайдаш, 34 мингдан ортиғи тезликни оширишга таълуқли.

Таъкидлаш керак, ЙТҲларнинг асосий қисми, яъни 41 фоизи пиёдаларни уриб юбориш ҳолатларини такшил этиб, мазкур ҳалокатларнинг деярли барчаси куннинг қоронғу вақтларида содир этилган.

Ушбу ҳолатлар кўпайишининг асосий сабаблари ҳамда жорий йилда кузатилган энг мудҳиш автоҳалокалар ҳақида “Навоий равнақи” газетасида ўқинг.