Bosh sahifa Mualliflardan Навоий вилоятидаги умумтаълим муассасалари — рақамларда

Навоий вилоятидаги умумтаълим муассасалари — рақамларда

0

Истиқлол йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ҳар томонлама юксалтириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бераяпти. Кейинги йилларда таълим-тарбия мазмуни тубдан янгиланиб, амалиётга ўқитишнинг янги ва замонавий услублари жорий этилмоқда.

2019/2020 ўқув йили бошига дастлабки маълумотларга асосан Навоий вилоятида 367 та умумтаълим муассасалари фаолият юритиб келмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 9 тага кўпайган. Улардан 250 таси (68%) қишлоқ жойларда, 117 таси эса (32%) шаҳар жойларда жойлашган. Умутаълим муассасаларида 2019/2020 ўқув йили бошига 179269 нафар ўқувчи таълим олиб келмоқда (ўтган йилга нисбатан 8039 тага кўп), улардан 87099 нафарини (48,5%) қизлар, 92170 нафарини (51,5%) эса ўғил болалар ташкил этади.                

2019 йилда жами умумтаълим муассасаларининг 1 синфига 17585 нафар ўқувчи қабул қилинган, бу ўтган йилга нисбатан 224 тага кўпайганлигини кўришимиз мумкин. Қабул қилинган ўқувчиларнинг 8495 нафарини яни      48,3% ни қизлар ташкил этади.

2019 йилда умумтаълим муассасаларини жами 13756 нафар ўқувчи        9-синфни битирган, 10218 нафари эса 11 синфни битирган. 2019/2020 ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида 20183 нафар педагог ҳодимлар фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йилга нисбатан олиб қаралганда бу кўрсатгич 1729 тага ошганлигини кўришимиз мумкин. Педагог ходимларнинг 10377 нафари қишлоқ жойларида, қолган 9806 нафари эса шаҳар жойларида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, педагог ходимларнинг 14957 нафарини (74,1%) аёллар ташкил этади.

ДИЛОВАР МУҲАММАТОВА,  вилоят статистика бошқармаси Ижтимоий соҳа статистикаси  бўлими бошлиғи