Bosh sahifa E'tirof Навоий вилоятидаги қўшма корхоналар сони 102 тага етди

Навоий вилоятидаги қўшма корхоналар сони 102 тага етди

0

Навоий вилоятидаги қўшма корхоналар сони 2018 йилнинг охирида 102 тага етди. Мазкур субъектлар бугунги кунда вилоят солиқ идоралари масъул ходимлари томонидан тизимда юз бераётган янгиликлар, хусусан инвесторларга яратилаётган қулайликлар билан таништирилиб борилмоқда.

— Вилоятимизда яна бир янги корхона –“SHINY ENTERPRISES LLC” масъулияти чекланган жамияти иш бошлайди, – дейди вилоят ДСБ бўлим бошлиғи Н.Жуманазаров. – Бирлашган Араб Амирлиги фуқароси томонидан 35 млн. АҚШ доллари қийматидаги инвестиция эвазига ташкил этилаётган мазкур субъект минерал ўғитлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Янги корхона мутасаддилари билан учрашиб, уларга мамлакатимизнинг солиқ сиёсати ва солиқ тизими тўғрисида чуқурроқ маълумотлар бериб келаяпмиз.

photo_2019-01-11_10-52-36

Дарҳақиқат, жорий йилдан эътиборан солиқларнинг 19 турдан 15 турга камайиши, солиқ ставкаларининг пасайтирилиши мамлакатимиз иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантиришга замин бўлиши билан бир қаторда инвестиция корхоналарининг самарали  фаолиятини ҳам таъминлайди. 1 январдан эътиборан йиллик тушуми    1 млрд. сўмдан ошган субъектлар умумбелгиланган солиқ тўловчилар тоифасига ўтади. Бунда энг асосий ва мураккаб жараён қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашдир. Товар айланмаси 1 млрд. дан 3 млрд. сўмгача бўлган йирик акциядорлик жамиятлари ва хўжалик бирлашмалари қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда соддалаштирилган тартибда тўлашлари мумкинлиги белгиланган. Товар айланмаси 3 млрд. сўмдан ошган йирик акционерлик жамиятлари ва хўжалик бирлашмалари қўшилган қиймат солиғини стандартлашган тартибда тўлашлари мумкинлиги белгиланган.

Албатта, мазкур соддалаштирилаётган тартиблар юртимиздаги хорижий компаниялар сони янада кўпайишига замин яратади.