Bosh sahifa Yangiliklar Навоий вилоятининг 3 та давлат солиқ инспекциясида янги раҳбарлар иш бошлади

Навоий вилоятининг 3 та давлат солиқ инспекциясида янги раҳбарлар иш бошлади

0

Нурматов Хусниддин Насриддинович – Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

191e7e6303c108131487f5b12beff8c5

Х.Нурматов 1976 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2007 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Навоий тумани давлат солиқ инспекциясининг Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Шу кунгача эса, у Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Ахмедов Алишер Суванович – Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

ae8343418ea1a70babf4ac288db8289eА.Ахмедов 1981 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2010 йили Навоий давлат педагогика институтини, 2012 йили Солиқ академиясини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекциясиходими лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунига қадар у Навоий вилояти Навбаҳор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шодиев Ўткир Нематович – Учқудуқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

eade79dc3be3ab75bfe3ed66be8d8ac6
Ў.Шодиев 1970 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1994 йили Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Хатирчи тумани давлат солиқ инспекцияси Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиққа тортиш бЎлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. У янги лавозимда иш бошлагунига қадар Навоий вилояти Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати.