Bosh sahifa Yangiliklar Навоий вилоятининг 5 та туманида давлат хизматлари марказлари учун замонавий бинолар қад...

Навоий вилоятининг 5 та туманида давлат хизматлари марказлари учун замонавий бинолар қад ростламоқда

0

Навоий вилоятининг 5 та ҳудудида – Нурота, Учқудуқ, Хатирчи, Навбаҳор ва Қизилтепа туманларида давлат хизматлари марказлари учун замонавий бинолар қуриш ишлари олиб бориляпти.

Хусусан, Учқудуқ туманида марказ учун ажратилган 0,30 гектар майдонда маҳаллий бюджет ҳисобидан бино тикланиб, бу ерда “Кўҳинур-2018” маъсулияти чекланган жамияти қурувчилари меҳнат қилмоқда.

photo_2019-01-24_10-38-13

Нурота туманида ҳам янги бино қуриш маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилмоқда. Барча объектларда иш қизғин тус олган.

Бугунга қадар Навоий шаҳри ва Конимех туманида аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш учун замонавий, барча қулайликларга эга бинолар фойдаланишга топширилган эди.

Ғофур ТУРДИЕВ,  ДХА Навоий вилояти бошқармаси мутахассиси.