Bosh sahifa Yangiliklar Навоий вилоятининг экспорт-импорт ҳажми ошмоқда

Навоий вилоятининг экспорт-импорт ҳажми ошмоқда

0

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида вилоят ташқи савдо айланмаси 828,6 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, воҳамизнинг экспорт-импорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли равишда ошгани қайд этилди.

Бу ҳақда вилоят божхона бошқармасида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Тадбиркорлик субъектлари, саноат корхоналари раҳбарлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
жорий йилнинг 31 июль куни қабул қилинган “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тўғрисида сўз борди.