Bosh sahifa Jamiyat Навоийда 12 та яширин цех фаолияти аниқланди

Навоийда 12 та яширин цех фаолияти аниқланди

0

Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор назорат тадбирлари натижасида ўтган ҳафта Навоий, Зарафшон шаҳарлари ва Қизилтепа, Хатирчи ҳамда Нурота туманларида 12 та ҳолатда умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳамда ноқонуний савдо билан шуғулланиш ҳоллари аниқланиб, умумий ҳисобда 4 миллион 500 минг сўмлик қийматдаги маҳсулотлар савдодан вақтинчалик олиб қўйилган.

Тадбир давом этган 5 кун ичида жойларда рухсат берувчи ҳужжатларсиз, яширин фаолият олиб бораётган 12 та кичик цехлар аниқланди. Хуфёна фаолият олиб бораётган фуқароларга солиқ хизмати органлари ходимлари профилактик суҳбатлар ўтказиб, фаолиятни қонунийлаштириш  учун зарур бўладиган йўл-йўриқларни кўрсатишди.

С.РАИМОВ, Навоий вилоят ДСБ бўлим бошлиғи.