Bosh sahifa Jamiyat Навоийда 17 минг 912 нафар ўқувчига “Президент совғаси” топширилди

Навоийда 17 минг 912 нафар ўқувчига “Президент совғаси” топширилди

0

2018/2019 ўқув йилида Учқудуқ, Хатирчи ҳамда Кармана туманларида 3 та янги мактаб фаолият бошлади.

Хусусан, Кармана туманидаги “Кумушкон” маҳалласида фойдаланилмаётган бино ўрнида 3 миллиард 400 миллион сўм маблағ эвазига янги мактаб барпо этилди. Янги 32-сонли умумтаълим мактабида эндиликда 2 сменада 430 нафар ўқувчи таълим олади.

1

Шунингдек, Учқудуқ туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби биноси ҳам янгидан қурилди. 216 ўринга мўлжалланган муассасанинг қурилишига 4 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари, Хатирчи туманидаги “Хўжақўрғон” маҳалласида ҳам “Обод қишлоқ” дастури доирасида янги мактаб бунёд этилиб, бу ҳудуд аҳолиси учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.

, (24)

5 сентябрь куни вилоятдаги жами 355 та умумтаълим мактабида янги ўқув йили кўтаринкилик билан қарши олиниб, 1 синфга қадам қўйган ўқувчи ёшларга 12 номдаги ўқув қуроллари ҳамда анжомлари “Президент совғаси” сифатида тақдим қилинди.