Bosh sahifa E'tirof Навоийда 2018 йилда 324 та кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилади

Навоийда 2018 йилда 324 та кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилади

0

Президентимизнинг жорий йил 9 октябр­да­ги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва то­мор­қа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хў­жа­лиги экин майдонларидан самарали фой­даланиш тизимини тубдан такомил­лаш­ти­риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармо­нига мувофиқ фермерлар кенгашлари фао­лия­ти тубдан ўзгартирилди.

Ҳужжатда мазкур кенгашнинг нафақат фер­мерлар, балки деҳқон хўжаликлари ҳамда то­мор­қа ер эгалари билан ҳам самарали фаолият юритиш механизми белгилаб берилган.

Фармондан сўнг 10 октябрь куни Прези­ден­тимизнинг «Фер­мер, деҳқон хўжаликлари ва то­мор­қа ер эга­лари фаолиятини янада ривожлан­ти­риш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғри­си­да»ги қарори ҳам қабул қилинди.

Мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тад­бирлар дастурига биноан 10 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бел­гиланган. Ана шунинг ўзи юртимизда ердан са­­марали фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилганлигини тасдиқлайди.

«Илғор фермер», «Меҳнаткаш инсон», «Наму­на­ли томорқачи» кўкрак нишонларининг таъсис эти­­лиши илғор миришкорлар фаолиятига му­но­сиб баҳо бериш, уларнинг тажрибасини омма­­­­лаштиришга хизмат қилади. Кармана, Қи­зил­тепа, Навбаҳор, Хатирчи, Конимех ва Нурота туманларида ҳудудий кенгашларимиз фаолият олиб боряпти. Уларнинг моддий-техника ба­за­сини мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда. Барча кенгашларга тажрибали раҳбарлар та­йин­­ланган, кенгашлар фаолиятига малакали хо­димлар жалб этиляпти.

Бугунги кунда фермер хў­жа­лик­лари олдига қўйилган кўп тармоқли фаолиятни ташкил этиш асосий талаблардан бири саналади. Айтиб ўтиш керакки, улар нафа­қат қишлоқ хўжалиги, балки бошқа соҳаларда ҳам қўшимча иш ўринлари яратишлари керак. Ви­­­­лоятимизда келгуси йилда кўп тармоқли фер­мер хўжаликларини таш­кил этиш бўйича дастур қабул қилинди. Бунга асосан, жами 324 та фер­мер хўжалиги 17 та йўналишда ўз фаолият тур­лари­ни кен­гайтиради. Юқорида таъкидлагани­миз­дек, ло­йиҳаларнинг 70 дан ортиғи сервис хиз­­мат­ларини ташкил этиш, қурилиш материал­лари иш­лаб чиқариш билан боғлиқ.

Натижада қишлоқ жойларида 770 та янги иш ўр­ни яра­тилади. Албатта, бугунги кунда ҳу­дуд­лар­да на­фақат аграр соҳада, балки бошқа йў­налишдаги кичик корхоналар фаолиятини йўлга қў­йиш му­ҳим масаладир.

Ҳозирда вилоятимизда деҳқон хўжаликлари та­сарруфида 850 гектар ер, 19 минг гектар шах­сий томорқа мавжуд. Аҳоли томорқаларининг 12,6 минг гектари экин ерлари ҳисобланади. Бу икки йўналишда ечимини кутаётган муам­мо­лар ҳам мавжуд. Мазкур майдонларнинг катта қис­ми­­дан са­марали фойдаланилмаяпти. Бу­гунги кун­да ҳар бир ҳудуд бўйича мониторинг олиб бо­риш, муам­моларни халқ депутатлари маҳал­лий Кенгаш­ларида муҳокама қилиш, аҳолининг то­морқа ма­даниятини юксалтириш борасида аниқ режа асо­сида иш олиб бориш талаб эти­лади.