Бугунга қадар Навоий шаҳар, Конимех ва Нурота туманлари давлат хизматлари марказларига янги бинолар қуриб топширилган бўлса, эндиликда Навбаҳор, Хатирчи ва Учқудуқда ҳам замонавий шарт-шароитларга эга шинам иншоотларда аҳолига химзат кўрсатилади. Тез орада мазкур биноларнинг очилиш маросимлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Таъкидлаш керак, Кармана ва Қизилтепа туманларида марказлар кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватидан жой эгаллайди. Айни кунда Қизилтепада қурилиш ишлари авжида.
Карманада эса бинонинг ер ишлари, пойдевор қисми мустаҳкамланмоқда. Демак, тизимда барча туманларда бирин-кетин давлат хизмати марказининг янги биноларига асос солинади.
Садирдин БОЗОРОВ, ДХА Навоий вилоят бошқармаси моддий-техника таъминоти бўлими ходими