Bosh sahifa Jamiyat Навоийда 50 та ёшлар меҳнат гузари ташкил этилади

Навоийда 50 та ёшлар меҳнат гузари ташкил этилади

0

“Yoshlar — kelajagimiz” Давлат  дастури доирасида бугунга қадар вилоятимизда 11 та ёшлар меҳнат гузари фаолияти йўлга қўйилди.

Қувонарлиси, уларда иш бошлаган гўзаллик салони, тикувчилик цехи, сартарошхона каби хизмат турларида 130 нафарга яқин ёшлар иш олиб бормоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши маълумотларига кўра, келгусида шаҳар ва туманларимизда яна 40 тага яқин шундай масканларнинг ишга туширилиши режалаштирилган.

Бу борадаги ишлар тўлиқ амалга оширилса, гузарларда жами 400 нафардан ортиқ йигит-қиз иш олиб боради.