Bosh sahifa Jamiyat Навоийда 51 нафар раҳбар ҳамда 260 нафар депутат ўқувчиларга “Мустақиллик дарслари”...

Навоийда 51 нафар раҳбар ҳамда 260 нафар депутат ўқувчиларга “Мустақиллик дарслари” ўтди

0

Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 355 та умумий ўрта таълим мактабида бугун “Билимлар куни” кўтаринки руҳда ташкил этилиб, биринчи синфга қадам қўйган 17 598 нафар ўқувчига “Президент совғалари” тақдим этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 23 август куни “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбири” мавзусида бўлиб ўтган видеоселекторда берилган топшириқлар асосида вилоят ташкилот раҳбарларидан 51 нафари, маҳаллий депутатлардан 260 нафар масъуллар ёшлар учун муста “Мустақиллик дарслари” ўтаб берди. Жумладан, вилоят ҳокими Қ.Турсунов Кармана тумани 10-умумий ўрта таълим мактабига, вилоят прокурори Ш.Аминов Қизилтепа тумани 21-умумий ўрта таълим мактабига, вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари У.Раззоқов Қизилтепа тумани 4-умумий ўрта таълим мактабига, вилоят ҳокими ўринбосари К.Расулов Нурота тумани 14-умумий ўрта таълим мактабига, вилоят ҳокими ўринбосари С.Истамов Қизилтепа тумани 38-умумий ўрта таълим мактабига, вилоят ҳокими ўринбосри Ф.Солиев Хатирчи тумани 38-умумий ўрта таълим мактабига, вилоя ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурмонов Навоий шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактабига, вилоят ҳокими ўринбосари Н.Содиқова Кармана тумани 5-умумий ўрта таълим мактабига,  вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н.Улуғбердиев Кармана тумани 12-умумий ўрта таълим мактабига борди.

Дарсларда юртимизнинг мустақиллик даврида эришган ютуқлари, бугунги кундаги ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача ривожланиш Концепцияси мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдиришга, шунингдек, ўқувчиларни 2019-2020 ўқув йилида янги ютуқларга руҳлантирувчи маъруза ва слайдлар ҳавола этилади.

Гулнора КЕНЖАЕВА, Навоий вилоят ХТБ методисти