Bosh sahifa E'tirof Навоийда 53 нафар ўқувчи мактабни олтин медал билан битирди

Навоийда 53 нафар ўқувчи мактабни олтин медал билан битирди

0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида»ги низоми асосида жорий ўқув йилидан иқтидорли битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби белгиланган.

Мазкур низомга кўра олтин ва кумуш медаллар умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чорак ва йиллик баҳолари аъло бўлган намунали хулқ-атворли битирувчиларга берилади.

Навоий вилоятида ҳам умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 74 нафари кумуш, 53 нафари эса олтин медалга эга бўлишди. Бугунги кунда уларга мазкур медалларни тантанали топшириш маросимлари ўтказилмоқда.

Хусусан бугун Кармана туман ҳокими Ф. Умаров томонидан умумий ўрта таълим мактабларини ало баҳоларда тамомлаган, ўз интилиши билан тенгдошларига ўрнак бўлган 7 нафар битирувчига олтин ва кумуш медалларни тақдим этилди.

15-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари Жаҳонгир Аслонов, Нигина Жўрақулова, 1-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Илмира Ҳошимова, 2-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Кумуш Маҳмудовалар олтин медалга лойиқ топилди. 15-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари Диёра Нематова, Ирода Хазратова, шунингдек, 1-умумий ўрта таълим мактаби битирувчиси Мохинур Сайдуллаевалар эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Туман ҳокими медалларни ўз эагаларига тантанали равишда топширар экан, уларга олий таълимда ҳам муваффақият тилади.