Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда бир йўла 3 та туман ғалла режасини бажарди

Навоийда бир йўла 3 та туман ғалла режасини бажарди

0

Навоийлик миришкорлар ўтган йил кузда 40,6 минг гектар ерга республикамизнинг жанубий воҳалари иқлим шароитига мос бўлган серҳосил навли уруғларни қадаб, ундириб олишди. Экинлар замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниб, ривожланган майсалар тупларида бошоқлар бўлиқлиги таъминланиб, кутилган ҳосил етиштирилди.

Бугун вилоятнинг Қизилтепа тумани 104,3 фоизга, Кармана ва Конимех туманлари эса 102,6 ва 100,4 фоизга шартнома режаларини ортиғи билан уддаладилар.

Вилоятда дон ўрим-йиғимига пухта тайёргарлик кўрилиб, ҳосилни нест-нобуд қилмай, қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш учун 100 отряд ташкил этилди. Ўримга жалб этилган 100 дона комбайн иштирокида бугунгача ҳосилнинг қарийб 90 фоизини йиғиштириб олинди.

Яқин уч кунда вилоят ғаллакорлари шартномавий режадаги 79 минг 300 тонна ғаллани ортиғи билан уддалашни режа қилишган.