Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси иш бошлади

Навоийда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси иш бошлади

0

Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан мазкур қабулхона ҳудудий бўлинмаси вазифасини бажарувчи этиб Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шакаров Дилшод Эсанович тайинланган.

Қабулхона Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси биносида жойлашган бўлиб, бу ердан янги муассасага алоҳида 3 та хона ҳамда мажлислар зали ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, юртимизнинг ҳар бир ҳудудида фаолият бошлаган мазкур қабулхоналар давлатимиз раҳбарининг Фармони билан ташкил этилди. Ушбу қабулхоналар тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш билан шуғулланади.