Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда “Энг намунали китоб дўкони” танлови ўтказилади

Навоийда “Энг намунали китоб дўкони” танлови ўтказилади

0

14 март куни бу борада вилоят ҳокимлиги томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унга кўра танлов ташкилотчилари Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда  Маънавият ва маърифат маркази саналади.

Бугунги кунда мазкур ташкилотлар томонидан танловни ўтказиш шартлари ва ҳайъат азолари таркиби тузиб чиқилган. Тадбир вилоят кутубхонасида ўтказилади. Тез орада танлов ўтказиладиган сана ва ғолибга аталган совға ҳақида маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, вилоятимизда 50 дан ортиқ тадбиркорлар китоб савдоси фаолияти билан шуғулланади.