Bosh sahifa E'tirof Навоийда етиштирилаётган маҳсулотлар дунёнинг 20 га яқин мамлакатига экспорт қилинмоқда

Навоийда етиштирилаётган маҳсулотлар дунёнинг 20 га яқин мамлакатига экспорт қилинмоқда

0

Навоийда етиштирилаётган саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари асосан Афғонистон, Туркия, Қозоғистон, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Жанубий Корея, Малайзия, Бирлашган Араб Амирлиги, Польша, Россия, Украина каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

Вилоят божхона бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг шу давригача 21 та субъект томонидан 22 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги маҳсулотлари четга сотилди.

Таъкидлаш керак, давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил 12 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлар интернет ёрдамида божхона юк декларацияларини мустақил равишда тўлдириш ва тақдим этиш имкониятига эга бўлишади.

Бунга қадар эса товарларни республикага олиб кирмоқчи ёки экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркорлар божхона юк декларациясини тўлдириб бериш ва божхона идораларига тақдим этиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, божхона брокерлари ҳамда расмийлаштируви бўйича мутахассислар кўмагидан фойдаланишга мажбур эди.

Янuи тартиб ишбилармонларга бир қатор қулайликлар яратиши билан бирга, бу омил уларнинг янада тараққий этишига хизмат қилади.