Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун муносабати билан соҳа вакиллари рағбатлантирилди

Навоийда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилган кун муносабати билан соҳа вакиллари рағбатлантирилди

0

4 март куни Навоий шаҳридаги “Хурсанд” тантаналар масканида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 22 йиллиги муносабати билан байрам кечаси уюштирилди.

Соҳа эгалари, тегишли корхона-ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Солиев йиғилганларга вилоят ҳокимининг табригини ўқиб эшиттирди. Шунданг сўнг, бир гуруҳ ходимларга ҳокимликнинг эсдалик совғалари топширилди.

– Бугунги кунда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи бўғинларида 100 нафарга яқин ходим фаолият юритади, – дейди бошқарма бўлим бошлиғи З. Қудратов. – Соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, моддий-техник базанинг юксалаётгани турли нохуш ҳодисаларни ўз вақтида бартараф этишда қўл келяпти. Бунда фидойи касбдошларимизнинг саъй-ҳаракати эътирофга лойиқ.