Bosh sahifa E'tirof Навоийда хотин-қизлар байрами ўзига хос тарзда нишонланмоқда

Навоийда хотин-қизлар байрами ўзига хос тарзда нишонланмоқда

0

Навоийда 8-март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан ўзига хос байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Байрам муносабати билан бир гуруҳ фаол ёшлар иштирокида Навоий шаҳридаги жисмоний имконияти чекланган 10 нафар аёллар ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар улашилди. “Ёшлар сизни ардоқлайди!” номли мазкур лойиҳа Ёшлар иттифоқи, маҳала фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида амалга оширилди.

Шунингдек, кеча Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти ҳамкорлигида “Онамга совға” лойиҳаси ташкил этилди. Унда иттифоқнинг фаол аъзолари, тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшлар ва уларнинг оналари қатнашди.

DSC_0308

Сўзга чиққанлар 8-март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан мунис онахонлар, оқила қизларимизни табриклаб, аёлга эҳтиром мавзусида шеърлар ўқишди. Байрам кечасида оналик шарафини эъзозлаб, жамиятга муносиб фарзандлар тарбиялаётган оналарга ташкилотчиларнинг ташаккурномалари топширилди.

Байрам муносабати билан ички ишлар органлари ташаббуси билан амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида хабар берган эдик. Кеча вилоят солиқ бошқармаида ҳам мазкур сана кенг нишонланиб, аёлларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

soliq++

Сайтимизни кузатиб боринг. Байрам тадбирларидан тайёрланган репортажларни сизга ҳавола этамиз.