Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда “Иттифоқ” дея номланган янги футбол жамоаси тузилди

Навоийда “Иттифоқ” дея номланган янги футбол жамоаси тузилди

0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши, “Кармана профессионал футбол клуби” МЧЖ ҳамда Қизилтепа тумани ҳокимлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу келишув давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 мартда эълон қилинган “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилди.

— Вилоятимизнинг энг истеъдодли тўпурарларидан иборат “Иттифоқ” дея номланган янги футбол жамоасини туздик, — дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наовий вилоят Кенгаши раиси, сенатор Жамшид Ходжаев. – Мазкур ёшларнинг келажакда юртимиз шаънини ҳимоя қила оладиган жамоага айланишига ишонаман.

photo_2019-01-16_13-46-21

Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар ўзларининг эзгу мақсад ва вазифалари акс эттирилган меморандумга имзо чекишди. Шунингдек, янги футбол жамоасига мураббий сайланди.

Дилрабо НУРИДДИНОВА.