Bosh sahifa Jamiyat Навоийда йил бошидан буён болалар иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 3 нафар бола вафот...

Навоийда йил бошидан буён болалар иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 3 нафар бола вафот этган

0

Вилоятимизда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида 5 сентябрдан бошлаб “Диққат болалар!” профилкатик тадбирлари ўтказилмоқда.

Қайд этиш лозим, йил бошидан буён ҳудудда болалар иштирокидаги ЙТҲ сони ўтган йилга қараганда ортиб, 19 тани ташкил этди ҳамда буларнинг  оқибатида 17 нафар бола тан жароҳати олган бўлса, уларнинг 3 нафари бахтсиз ҳодисалар туфайли вафот этган.

Профилактик тадбирлар жараёнидан лавҳа
Профилактик тадбирлар жараёнидан лавҳа

Бу эса таълим муассасаларида “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ўқитиш ҳамда  маҳаллаларда ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарали йўлга қўйилмаганлиги, ота-оналарнинг беэтиборлигини кўрсатмоқда.

Айни пайтда вилоят ЙҲХБ, Маҳаллалар кенгаши, Халқ таълими бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари 15 сентябрга қадар давом этади.

Профилактик тадбирлар жараёнидан лавҳа
Профилактик тадбирлар жараёнидан лавҳа