Bosh sahifa Yangiliklar Навоийда йил якунига қадар ногиронлиги бор шахсларга 2 миллиард сўмлик тиббий анжомлар...

Навоийда йил якунига қадар ногиронлиги бор шахсларга 2 миллиард сўмлик тиббий анжомлар бепул тарқатилади

0

Воҳамизда жорий йилда ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини қўллаб қувватлаш мақсадида 2 миллиард сўмдан ортиқ ишлар амалга оширилади.

Бу яқинда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган ижтимоий ёрдам чораларини янада кучайтириш чора-тадбирларининг йўл харитасида белгилаб қўйилди. Ҳужжатда Нурота туманидаги “Мурувват” интернат уйи ҳамда вилоят Ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш марказини жорий таъирлаш, ушбу муассасалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳам белгиланган.

Бундан ташқари, йил давомида ногиронлиги бўлган шахсларга бепул протез-ортопедия маҳсулотлари тарқатилиб, ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.